Танангизни чиниқтириш учун гантеллар билан машқни бажариб кўринг! Бугун сиз уйда машқ қилиш учун улардан учтасини тайёрладик:
1. Бицепсда кўтариш
Гантелларни олиб, кафтларингизни танангизга яқин тутинг. Тирсакларингизни букиб, гантелларни елкангизга олиб келинг ва билакларингизни ташқарига буранг. Бу ажралган бицепс машқидир, унда фақат билаклар ишлайди.
2. Турган ҳолда гантеллни сиқиш
Гантелларни елка даражасига кўтаринг, кўкрагингизни очинг, курак суягини бир жойга тўпланг. Энди елкани пастга туширинг. Гантелларни юқорига сиқиб кўтаринг ва бошнинг орқасига бироз ўтказинг. Уни бошланғич ҳолатига туширинг ва такрорланг.
3. Гантелларни ёйиш
Қўлларингизни гантеллар билан икки ёнга елкангиз даражасига кўтаринг, пастга туширинг ва такрорланг. Бўғимларга юклама тушмаслиги учун тиззадан бир оз эгиб олинг.
Бундай машқлар орқа мушакларини кучайтиришга ёрдам беради ва қўлларни янада бақувват ва таранг ҳолга келтиради.
Гантел билан учта машқ
Ўқилган: 1183