Шота Арвеладзе: Сафимизга қайтган футболчилар бизни янада кучайтиришади

Навоийдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув тўғрисида фикрларини айтиб ўтди.

Арвеладзе:  - Бу ерда ўйнаш ҳамиша ёқимли. Майдон ва ёритиш тизими яхши ҳолатда бўлади. Бу сафар эса майдоннинг ярмидан кўпроқ қисми ўрилмасдан қолдирилибди. Шунингдек, майдон ўйиндан аввал суғорилмагани тез ўйнашга халал берди. Биз яхши ўйнадик деб ҳисоблайман. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик, вазиятлар яратдик ва голлар урдик. Мезбонлар ҳимояда жипс ҳаракат қилишга интилишди.

Комилов ва Сидиқов узоқ муддатли танаффусдан сўнг сафга қайтишди. Улар тобора яхшироқ ҳолатга кириб олишларига умид қиламан. Абдуллаев ҳам бугун захирада ўтирди. Улар бизни янада кучайтиришади.

Ўқилган: 937
Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 24 сентябрь
08:25
Александр Хомяков: Вазиятлар содир этишда устунликка эришдик
01:01
"Нефтчи": Стадионимизда таъмирлаш ишлари қизғин!
00:15