Вадим Абрамов: Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Локомотив» (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- «Локомотив»ни тўла ўрганиб чиққандик. Шунга мос равишда қаршилик кўрсатишга уриндик. «Пахтакор»га йирик ҳисобда ютқазганимиздан кейин мухлислар учун ҳам бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Футболчилар бугун муносиб ўйин кўрсатди, уларга раҳмат. Рақибимиз таркибида тажрибали футболчилар йиғилганига қарамасдан, ўйин бўйича устунлик қилдик. Афсуски, деярли ҳамма футболчиларимизда катта тажриба йўқ.

Аниқроғи, улар мана эндигина иккинчи йил юқори лигада ўйнашмоқда. Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, бироқ вазиятлардан фойдалана олмадик.

Ўқилган: 1513
Бунёдкор Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОЧЛ. “Пахтакор” клуби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради
01:29
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Ироқ билан баҳс юритади
13:14
ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш: "Челси" – "Вулверхэмптон" ва "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" таркиблар!
19:02