“Арсенал” сафарда “Саутгемптон”ни таслим этди

Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган “Саутгемптон” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

20-дақиқада Нкетиа ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Жо Уиллок лондонликларнинг иккинчи голини урди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Артета жамоаси ғалабасиз серия нуқта қўйди.

АПЛ, 31-тур

Саутгемптон – Арсенал 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 20 Нкетиа, 0:2 – 86 Уиллок.

Саутгемптон – Маккарти, Беднарек, Стивенс, Валери (Уокер-Питерс, 46), Бертран, Хейбьерг (Вестергор, 90), Армстронг, Редмонд, Уорд-Проуз, Ингз (Ромеу, 90), Обафеми (Лонг, 46).

Арсенал – Мартинес, Мустафи, Тирни (Колашинац, 70), Холдинг, Бельерин, Джака, Себальос (Мэйтленд-Найлз, 80), Пепе (Уиллок, 64), Нкетиа (Ляказетт, 79), Обамеянг, Сака.

Огоҳлантиришлар: Мустафи (11), Сака (47).

Четлатиш: Стивенс (85).

Ўқилган: 2430
Англия чемпионати Арсенал Саутгемптон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Йоахим Лев Испания билан 6:0 дан кейин Германия терма жамоасидан кетмайди
10:33
Куман Суаресга телефон орқали унга ишонч билдирмаслигини маълум қилди. "Барса" у билан шартномани бекор қилади
07:48
"Барселона" сафарда "Севилья"ни енга олмади ва "Реал"га пешқадамлик учун имконият тақдим этди
03:20