Англия чемпионати, 31-тур. Бугун "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд" учрашуви бўлади

Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган ўйинлар бугун ҳам давом эттирилади.

Тошкент вақти билан соат 22.00 да "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Шеффилд" Юнайтед клублари ўртасидаги учрашув бошланади.

Баҳс "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади. Ҳозирча, афсонавий ўйингоҳга мухлислар киритилмайди. Лекин трансляцияси ТВ орқали намойиш этилади.

Ўйиндан олдин "қиил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳали ҳамон совринли ўринлар учун кураш олиб боришга имконият борлиги ҳақида гапириб ўтди. Шогирдлари - Поль Погба ва Маркус Рэшфордларни мақтади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "МЮ" АПЛ жадвалида 46 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Англия чемпионати, 31-тур
Манчестер Юнайтед – Шеффилд Юнайтед
22.00, "Олд Траффорд".

*****

Ўқилган: 2534
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Юрген Клопп: "Ливерпуль" сўнгги 6 та ўйиннинг 2 тасида ғалаба қозонди, бу биз кутган нарса эмас. АПЛ ниҳоятда кучли
17:48
Англия кубоги, 4-босқич. "Челси" – "Лутон" 3:1
19:44
Роналду "Ювентус"нинг машғулотларига қатнашмади, сабаби жамоадоши Ругани коронавирусга чалинган
11:22