Милнер ва Матиплар "Кристал Пэлас"га қарши ўйнай олишмайди

Англия чемпионатининг 31-турида ҳимоячи Жоэль Матип ва ярим ҳимоячи Жеймс Милнер "Кристал Пэлас" жамоасига қарши ўйнай олмайди.

Бундан олдинроқ соғлигида муаммолари бўлган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ва ҳимоячи Эндрю Робертсон таркибдан ўрин олишлари мумкин.

"Мо кеча одатий услубда ишлади. Ўйлайманки, бугун ҳам у ҳудди кечагидай ҳаракат қилса, эртага уни ишга солишимиз мумкин бўлади. Бироқ таркиб бўйича якуний қарорни эртагача кутиш керак бўлади.

Бу Роббога ҳам таълуқли. Милли ва Жоэль эртанги ўйинни ўтказиб юборади. Уларнинг қайта тикланиши қанчалик узоқ давом этишини тушунишимиз керак, лекин эртага аниқ майдонга тушмайди", - дейди Клопп.

"Ливерпуль" клуби эртага Тошкент вақти билан 00:15 да "Кристал Пэлас" жамоасига қарши майдонга тушади.

*****

Ўқилган: 1726
Жеймс Милнер Жоэль Матип Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англияда мавсум бекор қилинса клублар қанча йўқотиши маълум бўлди
08:32
“Ливерпул” сафарда “Норвич”ни минимал ҳисобда енгди
00:58
Габриэл Жезус: Агуэронинг даври ўтди
13:36