Иммунитетни ошириш учун ёзги 8 ичимлик

Келинг, тана ҳимоясини кучайтириш учун фойдали бўладиган мазали тетиклантирувчи ичимликларни тайёрлаймиз.

Aммо шуни таъкидлаш керакки, ўз-ўзидан иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган бирор маҳсулот йўқ. Бу мураккаб тизим бўлиб, унинг самарадорлиги генетикадан экологияга қадар кўплаб омилларга боғлиқ. Соғлиғингизга ғамхўрлик қилишда фақат фойдали озиқ-овқат ва ичимликларни танлашни ўз ичига олган комплекс ёндашув иммунитетни юқори сақлашга ёрдам беради.

Классик лимонад

Цитрус мевалари, биринчи навбатда С витаминининг юқори миқдори сабаб иммунитетни мустаҳкамлайди ва шамоллашнинг олдини олишга ёрдам беради. С витамини 30 даражадан юқори ҳароратда парчаланишга мойилдир, шунинг учун янги цитрус меваларини ёки яхна таомлар ва ичимликларнинг бир қисми сифатида истеъмол қилиш яхшидир.

Таркиби:

    ярим шакарланган лимон
    лимон сиропи, 4 ош қошиқ
    олма шарбати, 200 мл
    сув, 800 мл

Ишни бошлаш учун заготовка тайёрланг. Иккита лимонни олинг, устига ярим стакан шакар сепинг (шакарни асалга алмаштириш мумкин), шиша идишга солинг ва 1-2 кун давомида музлатгичда қолдиринг. Олинган тайёргарлик чой, лимонад ёки хамир овқатларига солиниши мумкин. Лимонад тайёрлаш учун барча ингредиентларни бирлаштириб, аралаштиринг, идишга қуйинг ва совитгичга қўйинг.

Занжабил лимонад

Сўнгги пайтларда занжабил деярли сеҳрли хусусиятларга намоён этиб боряпти. Aммо у ҳақиқатан ҳам яхши! Занжабил илдизида иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган гингерол мавжуд. Занжабилнинг янги шарбати зарарли бактерияларга қарши курашишга ёрдам беради ва нафас олиш касалликларининг кенг тарқалган сабаби бўлган RSV вирусига қарши жуда самарали.

Таркиби:

    ярим шакарланган лимон
    лимон сиропи, 4 ош қошиқ
    занжабил илдизи, 3-4 см
    сув, 1 л

Классик лимонадни тайёрлаш бўйича аввалги рецептдаги тавсияларга мувофиқ шакарланган лимон тайёрланг. Занжабил илдизини тозаланг ва қирғичнинг кичик кўзидан ўтказиб олинг (шунингдек, саримсоқ сиқиш воситасидан ҳам фойдаланишингиз мумкин). Барчасини бирлаштиринг, идишга қуйинг ва совитгичга қўйинг.

Зарчавали лимонад

Зарчава ўзининг асосий компоненти – куркумир туфайли ичимликка нафақат чиройли сариқ ранг беради, балки антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларни ҳам бор.

Таркиби:

    кокос суви (сут эмас) ёки минерал сув, 1 л
    агава ёки асал сиропи, 4 ош қошиқ
    ярим лимон шарбати

Зарчава одатда совуқ суюқликлар билан яхши аралашмайди. Шунинг учун хона ҳароратидаги (ёки иссиқ) сувни асос сифатида олиш, унга бошқа таркибий қисмларни қўшиш ва совутиш афзалроқдир.

Комбуча

Aжабланарлиси шундаки, чой қўзиқорини яқинда «супердринк»ка айланди. Бошқа ферментланган овқатлар сингари, у ичак микрофлорасини яхшилайдиган ва шу билан иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган кўплаб пробиотикларни ўз ичига олади.

Яқинда классик табиий ичимликка янги таркибий компонентлар қўшилди. Наъматак, асал, лимон ёки апельсин шарбати ва ялпиз барглари билан совутилган комбуча ясаб кўринг.

Айс-матча

Матча таркибидаги антиоксидантлар эркин радикалларни зарарсизлантиради ва тананинг ҳимоя кучини қўллаб-қувватлайди. Қишда матча илиқ ҳолда ичилади. Ёзнинг иссиқ кунида унинг музли версиясини синаб кўриш ёқимли бўлади.

Таркиби:

    матча, 5 чой қошиқ
    ўсимлик сути (сули, бодом, соя), 0,5 л
    муз, 2 стакан

Матчани (япон кукунли яшил чойи) бир стакан сутга солинг. Кукун эримагунча яхшилаб аралаштиринг. Қолган сутни ҳам қуйинг. Идишга муз ташланг ва тайёр аралашма билан тўлдиринг.

Чаканда морси

Кўплаб тадқиқотлар чаканда ичакдаги зарарли бактерияларнинг ўсишини тўхтата олишини, шунингдек грипп ва герпес вирусларидан ҳимоя қилишини тасдиқлади. Чаканда таркибида тана ҳимоя хусусиятларини қўллаб-қувватловчи В1, В2, В6, C ва F витаминлари мавжуд. Ушбу мўъжизавий реза-мевани хом шаклда ишлатиш танага фойдали ҳисобланади.

Таркиби:

    чаканда (реза-меванинг музлатилгани ҳам мос келади), 1 стакан
    сув, 1 л
    таъбга кўра асал

Чаканда резаворларини толкушка ёки блендер билан майдаланг, сув билан тўлдиринг, таъбга қараб асал қўшинг. Совутилган ҳолда ичинг.

Клюквали морс

Ярим чашка клюквада тана ҳимоясини кучайтирадиган С витамини кунлик истеъмол қилишнинг чорак қисмини қоплайди. Тадқиқотларга кўра, клюква шарбати иммунитет тизимига бактерия ва вирусларга қарши туришга ёрдам беради.

Таркиби:

    клюква, 1 стакан
    сув, 1 л
    шакар, 4 ош қошиқ

Янги (ёки музлатиб қўйилган) клюквани шакар билан қирғичдан ўтказинг, сув солинг ва сузиб олинг. Олинган ичимликни идишга қуйинг ва совутгичда қолдиринг.

Лимонли айс-кофе

Сўнгги бир неча йил ичида қаҳва танага зарарли ичимликлар тоифасидан соғлом тоифасига ўтди. Маълум бўлишича, қаҳва иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади: табиий ичимликни ичиш қондаги айланма яллиғланиш белгиларининг паст даражаси билан боғлиқ. Бундан ташқари, қаҳваларда полифенолик антиоксидантлар сурункали касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Таркиби:

    фильтр-кофе ёки американо, 0,5 л
    ярим янги ёки шакарланган лимон
    кардамон, 4 дона
    муз, 2 стакан
    таъбга қараб агава сиропи ёки асал

Кардамондан қаҳва тайёрланг. Музни банкага солинг, қаҳва қуйинг, янги ёки шакарланган лимон қўшинг. Aсал ёки сироп билан татиб кўринг.

Ўқилган: 1618
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лицензион мусобақани ғалаба билан бошладик
01:29
Элнур Абдураимов – Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги лицензиати
17:24
Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизнинг йигирманчи йўлланмасига муаллифлик қилди
10:16