Юнон-рум кураши Париж-2024 Олимпиадаси дастуридан тушиб қолиши мумкин

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитаси вакили Намиг Алиевнинг маълум қилишича, ушбу ташкилотга қарашли юнон-рум кураши Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастуридан тушиб қолиши мумкин.

“UWW сўнгги пайтларда олиб бораётган ҳаракатларга қарамай, юнон-рум кураши спорти ўз мавқейини тобора йўқотиб бормоқда. 2022 йил Дакарда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам мазкур йўналиш ўрнига соҳил кураши киритилди. UWW Ижроқўми ўтказган сўнгги йиғилиш хулосасидан шуни айтишим мумкинки, юнон-рум кураши Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан тушиб қолиши мумкин”, – деди Намиг Алиев.

Эслатиб ўтамиз, катта тарихга эга бўлган мазкур кураш тури 1896 йил, илк бор замонавий Олимпия ўйинлари ташкил этилгандан бери Олимпиада дастурига киритиб келинган.

Ўқилган: 1048
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ҳумо” мураккаб вазиятга тушди
16:25
Достон Ёқубов жамоамизнинг навбатдаги медалларига эгалик қилди
07:17
Руслан Курбанов лицензион турнирларга Малайзияда тайёрланмоқда
09:55