
"Вильярреал" клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла фаолиятини Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасида давом эттиради.
35 ёшли футболчи аллақачон ушбу таклифни қабул қилиб бўлди.
Бу ҳақида Cadena Ser нашри хабар тарқатди.
Айнан уни ўз жамоасида кўришни бош мураббий Хави истамоқда.
Бу мавсумда Касорла 32 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга эришган.
*****