Драган Черан хорижлик футболчилар орасида чемпионатларда "Пахтакор" тўпурарига айланди

Сербиялик футболчи "Бунёдкор" дарвозасига киритган икки тўпидан кейин легионерлар орасида "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги тўпурари бўлиб олди.

Бунгача Черан ва нигериялик Ихеруоме Уче ҳисобида 30тадан гол бор эди. Тошкент дербисида урган икки голидан кейин Черан бу кўрсаткич борасида рекордчига айланиб олди. У ўз натижасини яхшилаб бориш имкониятига эга. Жорий мавсумда Драган Суперлигада 6 тўп киритишга улгурди.

"Пахтакор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган 10 футболчи рўйхати қуйидагича:

Драган Черан (Сербия) - 32
Ихеруоме Уче (Нигерия) - 30
Гочгули Гочгулиев (Туркманистон) - 26
Кахи Махарадзе (Грузия) - 23
Тиаго Безерра (Бразилия) - 21
Исмаэль Гонсалвеш (Португалия) - 16
Боян Миладинович (Сербия) - 13
Душан Савич (Македония) - 7
Марко Симич (Черногория) - 7
Александр Крохмаль (Туркманистон) - 6

Ўқилган: 2233
Драган Черан Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА матбуот ва медиа департаментига янги директор тайинланди
18:54
"Қўқон-1912" - "Пахтакор": Превью
06:40
Футзал АГМК 17:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
18:33