
Англия Премьер-лигасининг 30-тур учрашувлари бугун ҳам давом эттирилади.
Футбол ишқибозлари соат 20.15 да "Вилла Парк" стадионида "Астон Вилла" ҳамда "Челси" клублари ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлишади. Роналдуни сотиб олиши кутилаётган "аристократлар" ўзига хос рақибга дуч келишади. Натижани кечроқ билиб оламиз.
Соат 23.00 да бўлса "Гудисон Парк"да ўзига хос дерби бўлиб ўтади.
Унда "Эвертон" жамоаси чемпион бўлишга яқин турган "Ливерпуль" билан ўйнайди. Кўпчилик, Анчелотти шогирдлари Клопп жамоасига очко улашмаслигини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, Муҳаммад Салоҳнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди.
Хуллас, ушбу ўйинлар кўп нарсаларга ойдинлик киритиб беради.
Англия чемпионати, 30-тур
Астон Вилла – Челси
20.15, "Вилла Парк"
Эвертон – Ливерпуль
23.00, "Гудисон Парк"
*****