Пеп Гвардиола: ЕЧЛ йўлланмаси учун 6-7 та жамоа курашмоқда. Бу ҳам бир соврин

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсумнинг қолган қисми учун жамоанинг мақсадлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биринчи иккита ўйин ("Арсенал" ва "Бернли"га қарши) жуда муҳим, чунки ушбу очколар бизнинг ЕЧЛ даги иштирокимизни имкон қадар тезроқ таъминлаб беради.

Чемпионлик курашини "Ливерпуль" клуби ютди, ЕЧЛ йўлланмасига эса 6-7 та жамоа курашмоқда. Бу ҳам бир соврин, ушбу мавсум биз бир нечта соврин учун курашаётган эдик.

Тўртинчи ўрин билан бизнинг орамиздаги фарқ 15 очкони ташкил қилади ва "Арсенал" клуби устидан қозонилган ғалаба яхши белги бўлди", - дейди Гвардиола.

УЕФА икки йилга "Манчестер Сити" жамоасини фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун еврокубоклардан четлатган ва яна 30 млн евро жарима белгилаган эди. Клуб CAS га аппеляция билан мурожаат қилган.

Ўқилган: 3046
Англия чемпионати Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гари Линекер: Мессининг "Ман Сити"га ўтиши клубга бутун дунёдан мухлислар ортишига сабаб бўлади
10:12
FA Каванига ижтимоий тармоқдаги сўзи учун айблов эълон қилди
08:37
"Манчестер Юнайтед" қишда Эриксонни сотиб олмоқчи
06:50