ХОҚ спортчиларнинг руҳий саломатлиги тўғрисдаги маърузасини тақдим этди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан май ойида амалга оширган текширишлар руҳий саломатлик ва спортда ўсишни бошқариш, шунингдек овқатланиш ва парҳез COVID-19 пандемияси пайтида спортчилар дуч келаётган энг жиддий муаммолар эканлигини кўрсатди.

Текширишлар 135 мамлакатнинг 4000 спортчиси ва уларга ҳамроҳлик қиладиган шахслар ўртасида олиб борилди. Олинган натижалар спортчиларнинг 50 фоизи кўпгина мамлакатда юқумли касалликка қарши курашиш мақсадида жорий этилган чегаралашлар сабабли машқларни зарур тарзда ўтказишда дуч келинаётган мураккабликлар билан боғлиқлигидан далолат берди. Иккита энг жиддий муаамолар сифатида руҳий саломатлик ва спортда ўсишни бошқариш (32 фоиз) ва овқатланиш ҳамда парҳез (30 фоиз) кўрсатилди.

Спорт объектларига кира олмаслик ва режа бўйича белгиланган машқларни ўтказа олмаслик, шунингдек спортчилар ҳамжамиятидан иҳоталаниш руҳий саломатликни сақлаб туриш учун курашишни талаб этди. Сўровда иштирок этганларнинг 63 фоизи ҳам ўз спортчиларини қўллаб-қувватлаб туриш қийин кечаётганлигини билдиришди.

ХОҚ руҳий саломатлик муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда 2019 йилда Руҳий саломатлик бўйича келишилган ҳужжатни эълон қилган эди. Бу мавзу ўтган йили Спортчиларнинг халқаро анжуманида муҳокама этилди. Ушбу мунозаралар спортчилар учун руҳий саломатлик бўйича қўлланма яратишга асос бўлади.

Ўз-ўзини чегаралаш пайтида ижобий руҳда бўлиш тўғрисидаги қўшимча манбалар спортчиларга COVID-19 пандемияси кучайиши бошида «Athlete365» платформасида тақдим этилган эди. Бундан ташқари, ХОҚ ҳозирги нотинч шароитда спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва руҳлантириш мақсадида вебинарлар туркумини ўтказишни бошлади.

Ўқилган: 1265
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жисмоний тарбия ва спорт университети билан онлайн мусобақалар ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
03:00
Тўғри овқатланиш – соғлом турмуш тарзи гарови!
20:53
Элнур Абдураимов: Энг кучли терма жамоа эканлигимизни яна бир карра исботлаб бердик
04:29