![](/media/article-img/2020/06/19/uff-uz-3087.jpg)
Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Қизилқум” (4:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Шогирдларим бир ярим тайм яхши ўйнашди. Афсуски, биринчи голдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари керак эди. Аммо ундай бўлмади.
Уч дақиқада уч гол ўтказиб юборишни тушуниш қийин. Жамоани бунга ҳаққи йўқ эди. 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраётганингда , ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлади, биз эса аксинча 3 та гол ўтказиб юборик. Бугун ҳар томонлама рақибга ютқазиб қўйдик. “Қўқон-1912”ни бугунги ғалаба билан табриклайман”, - деди Агамуродов
“Қўқон-1912” матбуот хизмати