Бахтиёр Ашурматов: Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз

Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда “Қизилқум” (4:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги учрашув асабий ва қийин тарзда кечди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Тажрибали мураббийлардан бири саналган Тачмурод Агамуродов яхши жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Улар биринчи таймда анча тартибли ўйин намойиш қилишди.

Рақиб жамоа аъзолари бизнинг қандай ҳужум уюштиришимизни, қандай ҳимоя қилишимизни олдиндан билган ҳолда ҳаракат қилди. Шунинг учун биринчи бўлимда қийналдик.

Ҳисоб ўйинга яраша бўлди дея олмайман. Фақат сўнгги дақиқаларда “Қизилқум” футболчилари қарши ҳужумга берилиб кетишди ва биз бундан фойдаландик. Бугунги ўйин учун, айниқса, иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушмаётган пайтда ўзларида куч топиб, ўйинда бурулиш ясашгани учун шогирдларимга миннатдорчилик изҳор этаман. Биринчи бўлимда мухлислар етишмагани сезилиб турди. Уларнинг тезроқ майдонга қайтишларини истаймиз. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз”, - деди Ашурматов.

Ўқилган: 1971
Бахтиёр Ашурматов Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca-Cola Суперлига. 9-тур учрашувлари расмийлари
21:29
Ўзбекистон - Сурия учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум
11:27
"Қўқон-1912" ўзида "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида енгди
17:08