Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" - "Зомин" - 3:2

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси чемпионат старти олдидан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шу куни Про-лиганинг яна бир вакили Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги «Зомин» жамоаси «Динамо» клуби меҳмони бўлди.

Учрашув ўртоқлик ўйини мақомида бўлса-да, ўйин қизиқарли ва жанговар руҳда ўтди.

17-дақиқада «Динамо» яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов яккама-якка вазиятда чиқиб, чиройли зарба билан ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада эса бир дақиқа олдин захирадан майдонга тушган Жонибек Кўчимов ҳам дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, вазиятни тенглаштирди – 1:1.

55-дақиқада эса меҳмонлар стандарт вазиятдан кейин Шоҳжаҳон Аббосовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.

75-дақиқа эса қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Жасур Ўринов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:2

Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган «динамочилар» 90-дақиқада ўз ниятларига етишишди. Жамоа сардори Жасур Азимов томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарба рақиб чиройли тарзда рақиб дарвозасининг «тўққизлиги»дан ўрин олди – 3:2.

18 июнь (пайшанба)
Ўртоқлик учрашуви.
Самарқанд, «Динамо» стадиони.Томошабинларсиз.
«ДИНАМО» - «ЗОМИН» - 3:2
Бош ҳакам: Шерзод Камаров
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 17, Жасур Ўринов 75, Жасур Азимов 90 – Жонибек Кўчимов 32, Шоҳжаҳон Аббосов 55.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида 23 июнь куни Фарғонада «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўқилган: 1301
Динамо Самарқанд Зомин ФК Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" клубининг 1992 йилдан бошлаган мавсумлардаги яхши тўпурарлари
20:08
"Бунёдкор" иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг!
11:33
Музаффар Музаффаров "Қўқон-1912"га ўтади
10:20