
Бугун Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca Cola Суперлигасининг 5-тур учрашувларига старт берилади.
Жума кунига фақатгина иккита ўйин белгиланган. Уларнинг бири Қўқонда ўтса, иккинчиси Тошкентда бўлиб ўтади.
Жумладан, бугун “Қўқон-1912” ўзида “Қизилқум”ни қабул қилади.
Тошкентда “Пахтакор” жамоаси “Бунёдкор” билан кураш олиб боради. Мана шу баҳс турнинг марказий ўйини дея эътироф этилмоқда. Кўпчилик кичик устунлик Арвеладзе шогирдларида деб ҳисобламоқда, аммо карантиндан кейин кучлар деярли тенг бўлиб улгурганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Қолган беллашувлар эртага в индинга давом эттирилади. Уларга ҳали алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
Coca Cola Суперлигаси, 5-тур
19 июнь, жума
19.00 “Қўқон-1912” – “Қизилқум”
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Хусан Набиев, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
20.00 “Пахтакор” – “Бунёдкор”
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Раҳим Каримов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
20 июнь, шанба
19.00 “Навбаҳор” – “Бухоро”
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев, Ахмад Эргашев
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Ахмед Тиллаев
19.00 “Локомотив” – “Сўғдиёна”
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Хусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳрух Саид
20.00 АГМК – “Сурхон”
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Эркин Бахтиёров
21 июнь, якшанба
19.00 “Андижон” – “Металлург”
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов
19.00 “Машъал” – “Насаф”
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Рустам Чориев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
*****
Фото манбаси: pakhtakor.uz
*****