Осиё чемпионати сабаб тақвимда ўзгаришлар юзага келди

Осиё Футбол Конфедерациясида шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, мазкур Осиё чемпионати баҳслари мамлакатимиздаги тўрт стадион – Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив”, Олмалиқдаги ОКМК ҳамда Намангандаги “Марказий” стадионлари мезбонлик қилади.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, Coca Cola Суперлигаси 19 ҳамда 20-тур баҳслари Осиё чемпионати учрашувлари вақтига тўғри келади. Шу боис, мазкур тур учрашувлари ўтказилиши билан боғлиқ ўзгаришлар мавжуд.

Жумладан, 19-турдаги АГМК – “Машъал” ҳамда 20 турдаги “Бунёдкор” – “Андижон” учрашувлари, “Бунёдкор” ҳамда ОКМК стадионлари Осиё чемпионати баҳслари учун банд эканлиги ҳисобга олиниб, ушбу турда мезбонлар ўзаро жой алмашади. Табиийки, 6-турдаги “Машъал” – АГМК ҳамда 7-турдаги “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувлари мезбонлари ҳам алмашади.

Шунингдек, 6-тур доирасидаги “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашуви Термиз шаҳридаги ҳозирги эпидемиологик вазият туфайли Қўқон шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи давра учрашувига эса, табиийки Термиз мезбонлик қилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ушбу мавсум тақвими ишчи режасини ишлаб чиққан. Ушбу тақвим терма жамоалар ҳамда клублар иштирок этадиган барча мусобақалар инобатга олиниб тузиб чиқилган бўлиб, Осиё Футбол Конфедерацияси томоеюнидан ОЧЛ баҳслари тақвими расман тасдиқланса, эълон қилинади.

Ўқилган: 1309
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" назорат ўйини ўтказди
07:13
“Сиз “Қўқон-1912” жамоасида ўйнашни ҳоҳлайсизми ?” турнири давом этмоқда
02:32
Азиз Тўхтабоев: Бугунги учрашув Суперлигадан фарқ қилар эди
09:17