"Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйин олдидан "Тоттенхэм"нинг асосий футболчиси сафга қайтди

"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн жароҳатдан кейин тўлиқ тикланди ва майдонга қайтиш учун тайёр.

Лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг маълумотига кўра, Англия чемпионатининг 30-тур "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйинда 26 ёшли ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушади.

Англиялик тўпурар "Саутгемптон" жамоасига қарши ўйин куни 1 январда олган жароҳатидан буён ўйнамаётган эди. Моуриньо шу билан бирга унинг қанча вақт ўйнашга тайёр эканлиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

"Тоттенхэм" – "МЮ" ўйини жума куни 19 июнь Тошкент вақти билан 00:15 да старт олади.

Ўқилган: 1558
Англия чемпионати Жароҳатлар Манчестер Юнайтед Тоттенхэм Харри Кейн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду фаолиятидаги 746-голини урди ва бу борада Пушкашга етиб олди
05:12
The Best совринига даъвогар футбочлилар рўйхати эълон қилинди
02:42
Италия чемпионати, 18-тур. "Наполи" – "Фиорентина" 6:0
19:10