"Челси" клуби Тимо Вернернинг трансферини эълон қилди

Ҳужумчи Тимо Вернер расман "Челси" клуби футболчисига айланди.

Германия терма жамоаси ҳужумчиси лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Жорий мавсумни 24 ёшли ўйинчи "Лейпциг"да якунлайди ва "Челси" сафига тиббий кўрикдан ўтганидан кейин таҳминан июль ойларида келиб қўшилади.

Германиялик футболчининг трансфери учун "Челси" клуби 47,5 млн фунт тўлаган бўлиб, Тимонинг ўзи ҳафтасига 170 минг евро маош олади.

Вернер ушбу мавсум Германия чемпионатининг 32 та ўйинида иштирок этиб, 26 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1663
РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мана бу юлдузнинг жами урган голлари сони 699 та бўлди!
09:04
Агар "Ливерпуль" муддатидан аввал АПЛ ғолиби бўлса, "Ман Сити" чемпионлик йўлакчасини ташкил қилади
15:24
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Истанбул" – ПСЖ 0:2 ҳамда "Манчестер Юнайтед" – "РБ Лейпциг" 5:0
06:18