Сарри: Роналдунинг аҳволи? У ҳам ҳаммадек бир хил вазиятда

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри "Наполи"дан учралган мағлубиятдан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Клубда, футболчиларда ва мухлисларда ҳафсаланинг пир бўлгани бор гап. Аммо, ҳозир бундан яхшироқ ўйнай олмаймиз. Тўпни-ку ўзимизда ушлаб турибмиз, аммо кескинлик етишмаяпти.

Айрим ўйинчиларнинг йўқлиги билинди, шунинг учун бошқа йўлдан кетишга мажбур бўлдик.

Роналду дейсизми? У ҳам қолганлар қандай бўлса ўша аҳволда. Дибала ва Дуглас Косталар ҳам шундек. Криштиануга аввалги тезкорлик етишмаяпти.

Ўйиндан кейин футболчиларим билан гаплашмадим: сабаби жаҳлим чиқиб турганди. Мен эртаси куни гаплашаман", - дейди Сарри.

Ўқилган: 795
Криштиану Роналду Маурицио Сарри Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гризманн: Бенземанинг Жиру ҳақидаги сўзларига жавоб берсам муаммо чиқади
15:33
“ПСЖ” Неймарни “Реал”га сотишга тайёр, “Барса”га эса йўқ
08:42
Роналдо: Эктор Купер деганлари одамни қийнаб юборарди
06:55