“Манчестер Сити” ўзида “Арсенал”ни йирик ҳисобда енгди

Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди.

Унда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида Рахим Стерлинг майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Кевин де Брюйне пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни оширди.

Ўйин якуни арафасида Филип Фоден ҳисобни йириклаштирди.

Айтиш жоизки, "Арсенал" деярли иккинчи бўлимдан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганди.

АПЛ, 28-тур
Манчестер Сити – Арсенал 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар
: 1:0 – 45 Стерлинг, 2:0 – 51, пенальти де Брюйне, 3:0 – 90 Фоден.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Эрик Гарсия, Лапорт (Фернандиньо, 70), Менди, Сильва (Бернарду Силва, 65), Гюндоган, де Брюйне (Родри Эрнандес, 70), Марез (Фоден, 65), Габриэл Жезус (Агуэро, 80), Стерлинг.
Арсенал – Лено, Бельерин, Мустафи, Мари (Давид Луиз, 24), Тирни, Уиллок (Нелсон, 67), Гендузи (Мэйтленд-Найлз, 67), Джака (Себальос, 8), Сака, Обамеянг, Нкетиа (Ляказетт, 67).
Огоҳлантиришлар: Тирни (76), Родри Эрнандес (79).
Четлатиш: Давид Луиз (49).

*****

Эътиборингизга Стерлингнинг голини ҳавола қиламиз:

Ўқилган: 1911
Англия чемпионати Арсенал Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия чемпонати, бугун 26-тур учрашувлари бошланади
12:00
Англия чемпионати, 30-тур. "Эвертон" – "Ливерпуль" 0:0
02:39
Клопп Месси ва Роналдуларни солиштирди ва улардан биттасини танлади
04:23