Мана бу юлдузнинг жами урган голлари сони 699 та бўлди!

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси "Леганес"га (2:0) қарши Испания Примераси ўйинида гол уришга муваффақ бўлди.

Аргентиналик юлдуз иккинчи бўлимда пенальтидан гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлаб берди.

Мазкур гол Месси учун ўз фаолиятидаги 699-гол сифатида тарихга кирди. Шулардан 629 тасини у "Барселона" таркибида, 70 тасини эса Аргентина сафида урган.

Бундан ташқари, Лео Ла Лигадаги 56-пенальтисини голга айлантирди. Ундан юқорида фақатгина Криштиану Роналду 61 та пенальтидан урган голи билан 1-ўринда бормоқда.

*****

Ўқилган: 2250
Барселона Испания чемпионати Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Агар "Ливерпуль" муддатидан аввал АПЛ ғолиби бўлса, "Ман Сити" чемпионлик йўлакчасини ташкил қилади
15:24
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Истанбул" – ПСЖ 0:2 ҳамда "Манчестер Юнайтед" – "РБ Лейпциг" 5:0
06:18
Швеция – Португалия 0:2. Роналдудан дубль!
08:46