Ҳар кимга энергия керак. Унинг ёрдамисиз бир стакан сувни ҳам кўтара олмайсиз.
Aфсуски, ёш ўтиши билан биз ҳаётий куч-қувватни йўқота бошлаймиз. Катта ёшдаги кўплаб одамлар «энергия нол»га тушиб қолгач, бирор иш қилишни хоҳламай қолиши кўпчиликка таниш ҳолат. Бу, айниқса, 40 ёшдан ошган эркакларга тўғри келади.
1. Диванда мунтазам ётиш
Ёки бошқача айтганда, жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги. 40 ёшдан кейин эркаклар асосан телевизор олдидаги диванда ётишади. Ушбу одатни ёддан чиқаринг! Ундан кўра, тез-тез сайр қилиб, тоза ҳаводан нафас олинг. Мия ҳамма нарсани рационализация қилишга ва энергияни тежашга интилади.
2. Қаҳвани кўп истеъмол қилиш
Қаҳва – бу энг яхши ичимлик, эрталаб бизга энергия беради. Ҳа, шунақа. Aммо кимдир уни кун бўйи ичади. Тетиклик кучайишини ҳис қилиш ўрнига, биз ланж ҳолга тушиб, тўлиқ заифлик ҳис этамиз. Бунга сабаб, қаҳванинг ортиқча истеъмоли туфайли танада кўпроқ энергия сарфланишидир. Энергия захираси чексиз бўлиши мумкин эмас.
3. Иллатлар
Ёмон одатлар ҳам одамни энергиядан маҳрум қилади, бу, айниқса, 40 ёшдан кейин сезилади. Улардан воз кечиш керак. Сиз дарҳол уйқунинг қандай яхшиланишини, эрталаб туришингиз қандай осонлашишини ва умуман ҳаётингиз сифати қандай ўзгаришини дарҳол сезасиз.
40 ёшдан кейин эркаклар нимани рад қилишлари керак?
Ўқилган: 1878