Golden Boy совринига даъвогар футболчилар номи маълум қилинди

Tuttosport нашри 21 ёшгача бўлган футболчиларга тақдим этиладиган Golden Boy совринига даъвогар 100 нафар футболчининг рўйхатини эълон қилди.

Кўп сонли футболчилар рўйхатидан Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Эдуардо Камавинга («Ренн»), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Анссумане Фати («Барселона»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Эрлинг Холанд, Джейдон Санчо (иккиси ҳам – «Боруссия» Дортмунд), Каллум Хадсон-Одои («Челси»), Такефуса Кубо («Мальорка», «Реал» клубига тегишли), Даниэль Мальдини («Милан»), Рейньер («Реал»), Сандро Тонали («Брешия»), Ферран Торрес («Валенсия») каби футболчилар ўрин олган.

20 нафар номзоддан ташкил топган янгиланган рўйхат 15 октябрь куни эълон қилинади.

Ўтган йили ушбу совринни "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Жоау Феликс қўлга киритган эди.

*****

Ўқилган: 1782
Golden Boy Жейдон Санчо Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” клуби “Лион” тўсиғидан ўта олмади ва ЕЧЛ билан хайрлашди
02:11
Европа Чемпионлар лигаси. "Манчестер Сити" – "Порту" 3:1
07:31
Еврокубоклар гуруҳ босқичига қуръа ташлаш бошқа шаҳарга кўчирилди ва клуб вакилларисиз ўтади
07:20