Андрей Канчельскис: Ютуқни қўлган бой берганимиз аламли бўлди

Cоcа Cоlа Суперлига 4-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (2:2) учрашувидан кейин матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди.

- Албатта, йигитларнинг узоқ вақт давомида футбол ўйнамаганликлари бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Шунингдек, ютуқни қўлдан бой берганимиз аламли бўлди. Футболчилар бироз сабр қилишганида, ғалаба қозонган бўлардик. Ҳисобда икки марта олдинда бордик, аммо ғалабани сақлаб қола олмадик. Пенальтидан гол урганимизда, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлардик. Аммо...

Шундай бўлса-да, йигитларга бугунги ўйин учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Насаф” яхши жамоа, қаршиликларга қарши ўйнаш доимо қийин. Жамоа таркибидан кўплаб кучли футболчилар ўрин олишган. Жамоанинг ҳар бир чизиғида маҳоратли ўйинчилар ҳаракат қилишади.

Албатта, бундай катта танаффусдан кейин аввалги формага қайтиш қийин.

Аслида пенальтини жамоа сардори Азимжон Аҳмедов тепиши керак эди. Нима учун 11 метрли жарима зарбасини  Азизбек Турғунбоев амалга оширганига тушунолмадим. Бунга ҳали ойдинлик киритамиз.

Балки, Аҳмедов пенальтини амалга оширганида, гол урган бўларми-ди? Шундай бўлса-да, Азизбек жамоамизнинг асосий ва муҳим футболчиси ҳисобланади. Ҳаёт давом этади.

Жорий мавсум тақвими оғир келди.Дастлабки турлардаёқ сафарда “Пахтакор”, “Андижон”, “Насаф” сингари жамоаларга қарши ўйнашга тўғри келди. Аммо бу – футбол. Энди хатолардан хулоса чиқариб, кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 1757
Андрей Канчельскис Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Локомотив” кичик ҳисобда ғалаба қозонди, “Бунёдкор”дан 10:0 ва бошқа натижалар
01:54
“Сурхон” сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб “Локомотив”ни кубокдан чиқариб юборди
20:01
Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи тақвими маълум
08:11