ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил мобайнида ЎФA томонидан бажарилган ишлар бўйича умумий ҳисобот тингланди.

Йиллик ҳисобот қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Футбол маркетинги соҳасини янада ривожлантириш, футболимизга ҳомийларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроия қўмита йиғилишида ЎФА тузилмасини ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш, ҳудудий футбол ассоциацияларининг намунавий тузилмаси ва уставини тасдиқлаш масалалари таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун тартибидан ОФК доимий қўмиталаридаги Ўзбекистон Республикаси номидан вакил аъзолар таркибини қайта тасдиқлаш ҳамда ФИФА таснифидаги халқаро мусобақаларини ташкиллаштириш бўйича юқори тажрибага эга бўлган мутахассисларни ассоциацияга ишга таклиф этиш масалалари жой олди. Яна қатор самарали ҳамкорлик лойиҳалари ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан кўриб чиқилди.

Бундан ташқари ПФЛ фаолиятига ҳам бир қатор янгиликлар киритилиши, маҳаллий биринчиликларни кучайтириш, мухлисларнинг чемпионатга эътибори ва қизиқишини ошириш, етакчи мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилди.

Ўқилган: 542
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА Жаҳонгир Усмоновни туғилган куни билан табриклади
15:06
Forbes журнали дунёнинг энг кўп пул ишлаган футболчисини аниқлади
17:17
Клопп онасининг дафн маросимига бора олмади
09:11