"Сўғдиёна" ўзида "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди

Жиззахда Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Унда "Сўғдиёна" кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Coca Cola Суперлигаси, 4-тур
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 1:0
Гол:
Норхонов (50)
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Дердийок.
"Сўғдиёна": Митрович, Қулматов, Шойқулов, Орифов, Нўъмонов, Болтабоев, Норхонов, Ҳасанов, Шихов, Нагаев, Колакович.

*****

1'. Ўйин бошланди

5'. "Пахтакор" устунликда ҳаракат қилмоқда

12'. Драган Черан анча фаол ўйнамоқда. Унинг узоқдан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади

18'. Машарипов тўпни Черан билан ўйнади, аммо рақиблар муносиб қаршилик кўрсатишмоқда

22'. "Сўғдиёна"дан Шоҳруз Норхонов, "Пахтакор"дан эса Егор Кримец огоҳлантирилди

29'. Қувватов Ҳасановни жарима майдонида йиқитгани учун ҳакам пенальти белгиланди

30'. Норхонов! У пенальтидан гол ура олмади! Ҳисоб ўзгармади

33'. Ушбу гол урилганда "Сўғдиёна" олдинга чиқиб олиши мумкин эди

39'. Асабий тарзда ўйин давом этмоқда. Бақоев ўйинини ёқмаган Нагаевни захирага алмаштирди

45'. Ҳамдамов - Черан - Аъзамов - Ҳамробековлар тўртлиги чиройли ҳаракат қилдику, аммо жиззахликлар дарвозабон тўпни қайтариб юборди

Биринчи бўлим тугади

Танаффус

46'. Иккинчи бўлим бошланди

49'. Машариповда яхши вазият содир этилганди, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

50'. ГОЛЛЛ!!! Шоҳруз Норхонов! "Сўғдиёна" ҳисобни очди

52'. Ниҳоят, "Сўғдиёна" гол уриб, олдинга чиқиб олди. Чап қанотда Жасур Ҳасанов узатилган тўпни Норхонов тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди

60'. Митрович тўпни ўйинга киритиб берди, марказда эса жиззахликлар тшпни Черанга олдириб қўйишди. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланмоқда

68'. Улуғбек Бақоев бирданига иккита ўзгаришни амалга оширмоқда

70'. Машарипов чап қанотда учта футболчини алдаб, жарима майдонига ёриб кирди. Аммо сўнгги сониялардан тўпни олдириб қўйди. Бу орда тошкентликлар бурчак тўпи ишлашди

72'. Собирхўжаев ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилди

74'. "Сўғдиёна" ҳам ўзгариш қилмоқда

79'. "Пахтакор"да ҳисобни тенглаштириш учун имкон пайдо бўлди, Черан ва Машариповлар рақибларини шошириб қўйишди, аммо тошкент жамоаси ўйлаган режасини амалга ошира олмади.  Бу орда жиззахликларга нисатан қоида бузилди

84'. Сўнгги дақиқаларда "Пахтакор" ҳужумларни тиндирмаяпти. Дердийокда ҳам имкон бўлганди, аммо самарасиз

88'. "Сўғдиёна" футболчиларида иккинчи голни уриш учун имкон бўлди. Голлик вазият яратилди. Афсуски, якуний зарба беришда Қаҳрамонов тўпни баландлаб тепиб юборди

90'. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

90+3'. "Пахтакор" хавфли ҳужумларни амалга оширди. Голлик вазият пайдо бўлай деганда Сайфиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

Ўйин тугади. "Сўғдиёна" ғалаба қозонди!

*****

Эътиборингизга Норхонов урган голни ҳавола этамиз.

Ўқилган: 3429
Пахтакор Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ривожланиш кубоги-2020”: Ўзбекистон – Финландия 1:2
22:13
"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар
03:32
ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясини кўздан кечирди
11:34