Бугун "Сўғдиёна" - "Пахтакор" ҳамда "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувлари бўлади

Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган баҳслар бугун ҳам давом эттирилади. Якшанба кунига яна иккита ўйин белгиланган.

Жумладан, уларнинг бири Жиззахда - маҳаллий "Сўғдиёна" ҳамда Тошкентнинг "Пахтакор" клублари ўртасида кечади. Иккинчиси эса, Қарши шаҳрида "Насаф" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Дастлабки беллашувда кичик устунлик "Пахтакор" тарафида бўлсада, Қаршидаги ўйинда кучар тенг эканлиги айтилмоқда. Сабаби, Канчельскис топ-жамоаларга қарши ўйнашни яхши билади.

Кеча ҳарқалай мусобақани бошлаб олдик. Мухлисларсиз бўлсада, муҳими ўйинлар бошланди. Бугунгиларида ҳам хавфсизлик чоралари юқори даражада ташкил қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки баҳс ҳам "Спорт ТВ" орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:

18:00 “Сўғдиёна” — “Пахтакор” | "Спорт ТВ"
20:00 “Насаф” — “Навбаҳор” | "Спорт ТВ"

*****



Фото манбаси: "Пахтакор" телеграм канали

Ўқилган: 912
Навбаҳор Насаф Пахтакор Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" - "Қўқон-1912": Превью
19:18
Эрен Дердийок "Пахтакор"да гол урган 23-хорижлик футболчи
06:04
ХТВ ва ЎФА мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобақалари ўтказади
12:08