Испания чемпионати, 28-тур. "Мальорка" – "Барселона" 0:4. Мессидан гол ва голлик узатмалар

Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Мальорка" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Видаль 2-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, кейин 37-дақиқада Брэйтуэйт иккинчи голни урди.

Ниҳоят, иккинчи бўлимда Луис Суарес майдонга тушди ва Месси билан фаол тарзда ҳаракат қилди. Альба 79-дақиқада учинчи голни киритди. Месси 90+4-дақиқада жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлайдиган голни урди.

Лионелнинг ўзи, бошқа иккита голга ҳам узатмани амалга оширди. Шундай қилиб "Барса" муҳим ғалабани қўлга киритди ва мусобақа жадвалидаги ўрнини янаям мустаҳкамлади.

Испания чемпионати, 28-тур
Мальорка – Барселона 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 2 Видаль, 0:2 – 37 Брэйтуэйт, 0:3 – 79 Альба, 0:4 – 90 Месси.
Мальорка – Рейна, Посо, Вальент, Раильо, Састре (Гамес, 46), Кубо, Педраса (Баба, 57), Севилья (Салибур, 84), Дани Родригес, Эрнандес (Лаго Джуниор, 46), Будимир (Пратс, 85).
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто (Семеду, 71), Пике, Араухо, Альба, Видаль (Ракитич, 46), Бускетс (Артур, 71), де Йонг (Фирпо, 84), Месси, Гризманн (Суарес, 57), Брэйтуэйт.
Огоҳлантиришлар: Видаль (42), Альба (73), Дани Родригес (86).

*****

Эътиборингизга Месси урган голни ҳавола этамиз.

Ўқилган: 2483
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия чемпионати, 29-тур. Бугун ўйинлар бошланади
08:14
"Лестер" - Англия кубоги соҳиби!
00:12
Ракитич "Лацио"га кетаяпти. Клуб унга 3 йиллик шартнома таклиф қилди
20:41