Миржалол Қосимов: Ҳақли ғалабага эришдик

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Охирги ўйинимиз 13 март санасида “Бунёдкор”га қарши ўтган эди. Катта футболни барчамиз соғинган эдик. Оғир ўйин бўлишини ҳис қилган ҳолда жиддий тайёргарлик кўрдик. Бугун футболчилар мен хоҳлаган ўйинни намойиш этишди ва назаримда, ҳақли равишда ғалабага эришдик. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

“Қизилқум”га қарши “қора анъана”миз борлиги ҳақида билмаган эдим. Бизнинг вазифамиз ҳар қандай ҳолатда учрашувга максимал тайёргарлик кўриш. Ҳар қандай омадсиз сериянинг ҳам охири бўлиши керак. Ўйинимиздаги баъзи камчиликлар режалаштирилмаган танаффус асоратлари. Тез фурсатларда бу муаммони ҳам бартараф этишга ҳаракат қиламиз”, – деди Қосимов.

Ўқилган: 2135
АГМК Миржалол Қосимов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чиройли номлар ўзбек тилида ҳам топилади, ёхуд нега «АГМК»?
19:38
Ўзбекистон Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида Тожикистонни 2:1 ҳисобида енгди
20:57
Равшан Эрматов ОФК конференциясида нутқ сўзлайди
12:18