Вадим Абрамов: Футболни соғинган эдик

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Узоқ танаффусдан кейин футболни соғинган эдик. Ўйинда ташаббусга эга бўлдик дея оламан. Айниқса, биринчи таймда яратган вазиятимиздан кейин рақиб яхши ҳимоялана олди. Иккинчи таймда ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва якунда ғалабани қўлга киритдик.

Машғулот ўйини билан расмий учрашувларнинг фарқи бор. Ўйлашимча, 3-4 ўйиндан кейин керакли формани йиғиб оламиз. Бугун эътироз бўладиган кўп жиҳатлар ҳам шу каби камчиликларга боғлиқ. Умуман, ҳамма клублар ҳозир бир хил вазиятда”, – деди Абрамов.

Ўқилган: 386
Бунёдкор Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси старт олади
10:40
"Пахтакор" стадионида ўтказилган тарихий беллашувлар: чемпионлик ўйинлари, Еврокубоклар ва бошқалар
10:30
Достон Ҳамдамов: Аста-секин яхши ҳолатга кириб боряпмиз
06:07