
Италия Кубоги ярим финалидан ўрин олган "Наполи" - "Интер" учрашуви ўз якунига етди. Унда дуранг натижа қайд этилди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида Кристиан Эриксен миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада Дрис Мертенс ҳисобни тенглаштирди. Шу билан ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади.
Шу билан "Наполи" биринчи ўйиндаги 1:0 ҳисобидаги ғалабаси эвазига финалга йўлланма олди ҳамда у ерда "Ювентус"ни билан ўйнайди.
Италия Кубоги, ярим финал
Наполи – Интер 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 2 Эриксен, 1:1 – 41 Мертенс.
Наполи – Оспина, Максимович, Кулибали, Ди Лоренцо, Хюсай, Элмаз (Фабиан Руис, 65), Зелиньски (Аллан, 85), Инсинье (Юнес, 85), Демме, Политано (Кальехон, 65), Мертенс (Милик, 75).
Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей (Раноккия, 88), Бастони, Янг (Бираги, 72), Барелла, Брозович, Кандрева (Мозес, 72), Эриксен (Сенси, 88), Мартинес (Санчес, 72), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Янг (12), де Врей (38), Оспина (79).
*****