Рио Фердинанд: Умид қиламанки, "Манчестер Юнайтед" топ-4 га киради. Мен Сульшерга ишонаман

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Англия чемпионати якунларига кўра, топ-4 га киришига умид қилишини билдириб ўтди.

"Бундай таркиб билан улар топ-4 дан ўрин олишлари керак. Погба ҳам Рэшфорд каби сафда. Поль машғулотларда жуда ҳам яхши кўринмоқда. Бруно билан у марказда натижа берадиган дуэт тузишлари мумкин.

"Юнайтед"нинг мавсум тўхтатилишидан олдин бир нечта ғалабали серияни тақдим этганини унутмаслик лозим – "Манчестер Сити" ва "Челси" таслим этилди.

Мағлубиятсиз серия 10 тани ташкил қилади ва Сульшернинг мураббийлик маҳорати кўпроқ кўзга ташланишни бошлади.

Олега нисбатан танқидлар бўлишига қарамай, мен ҳеч қачон унга ишончимни йўқотмаганман. У топ-4 га чиқа олса, жуда ҳам яхши ишни амалга оширган бўлади.

Унинг олдида Европа лигасида ҳам ишлар кутиб турибди", - дейди Фердинанд.

*****

Ўқилган: 747
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Моуриньо "Арсенал" клубида Эмерининг ўрнини эгаллашга тайёр
03:59
"Эвертон" ҳимоячиси 12 йилдан сўнг собиқ жамоасига қайтди
10:12
Харри Кейн: Ҳозир биз Моуриньо билан яхши муносабатдамиз. У менга маслаҳат учун мурожаат қилмоқда
07:20