Яшашимиз ва ишлашимизга халақит берадиган 12 фикрлаш одати

Бугун сизга психотерапевт Браян Робинсоннинг нормал яшашимизга халақит берадиган 12 фикрлаш тузоқлари таснифини келтирамиз. Ушбу илмоқларнинг ҳар бири фильмлар ёки сериаллар қаҳрамонлари ва одатларни аниқ акс эттирадиган иқтибослари кўринишида тақдим этилади.

Мукаммал Бри
Умидсиз уй бекаси
«Ҳаммаси мукаммал бўлиши керак, шунда мен бахтлиман. Қилаётган ҳамма ишларим ўз меъёрларимга мувофиқ эмас».

Юқори чўққидаги Китнисс
Оч ўйинлар
“Aгар одамларнинг барча эҳтиёжларини қондира олмасам, демак ҳеч нарсаман. Мен ё яхши ёки ёмон одамман – оралиқ йўқ. ”

Маюс Шрек
«Ҳар доим ўзимни муваффақиятсиз одам, деб ҳис қиламан, чунки омадсизликларимга эътибор бераман ва муваффақиятларни инкор қиламан»

Чегарасиз Белла
Оқшом
«Қачон ишлашни тўхтатишим ва чегарани қаерга чизиш кераклигини тушунишим қийин. Одамлардан қандай воз кечишни билмайман.”

Хизматга шай Гретхен
Ярамас қизлар
«Aгар мени бошқалар яхши кўришса, мен ўзимни севишим мумкин.»

Тушкун Дарья
“Менинг ҳаётим тартибсизлик, стресс ва ҳеч қандай назорат йўқлигидир. Ҳар доим тайёр бўлишим керак – агар мен бўшашсам, ҳамма нарса қулаши мумкин.»

Умидсиз Эльза
Музюрак
«Турмуш тарзимни ўзгартира олмайман. Иш жадвалимни секинлаштириш ва тузатиш учун ҳеч нарса қила олмайман».

Жабрланувчи Дениель
Брижит Жонс кундалиги
«Мен доимий эътибор талаб қиладиган оғир меҳнат ва оила қурбони бўламан. Жамият менга ҳамма нарсани қандай қилишим кераклигини доимо айтиб туради ”.

Жанговор Скотт
Скотт Пилигрим ҳаммага
қарши
«Ҳаёт – бу кураш ва мен доимо ютишим керак».

Орзуманд Том
Ёзнинг 500 куни
«Ўзимда мавжуд бўлмаган ҳамма нарсани олишни хоҳлардим. Менда бор нарса бари қадрсиз. Энди ҳаётим ўзгарадиган бўлса, уни секинлаштирар ва ўзимга ғамхўрлик қила бошлардим».

Жиддий Жим
Ҳар доим «ҳа» дегин
«Ўйин-кулги – бу ишимга сарфлашим мумкин бўлган бебаҳо вақтни беҳуда сарфлашдир».

Меҳнаткаш Марк
Ижтимоий тармоқ
“Aгар узоқ ва тинимсиз ишласам, бахтга эришаман ва ўзимга ишонаман. Менинг бахтим фақат ташқи шароит ва имкониятларга боғлиқ ”.

Ўқилган: 1011
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

МОҚ “Hilton Hotels & Resorts” билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
12:14
МОҚ тезкор штаби курашчиларимизнинг машғулотини кўздан кечирди
18:03
ХОҚ президенти Томас Бах Сеул тинчлик мукофотига сазовор бўлди
09:32