"Бунёдкор" - "Қўқон-1912". Ўйин олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Суперлигада 4-тур ўйинлари бошланади.

Кеча "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа расмийлари ва учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев иштирокида ўйинолди йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда эртанги учрашувнинг ташкилий масалалари, хусусан, COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида профессионал футбол мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларига қатъий амал қилиш бўйича стадиондаги ҳамда жамоаларнинг ички тартибидаги амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви пандемия давридаги Суперлиганинг илк баҳси. Шунинг учун мазкур беллашувни юқори даражада, гигиеник талаб ва қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда хатоларсиз ўтказиш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Учрашув комиссари жамоа расмийлари билан бу борада сўнгги бор суҳбатлашди, клублар олдига қўйилган талабларни яна бир бор эслатиб ўтди.

Ўқилган: 1621
Бунёдкор Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. "Насаф" клуби "Локомотив"ни йирик ҳисобда енгди, "Пахтакор" эса "Андижон"ни таслим этди
20:53
ЎзПФЛ мухлисларни стадионларга жалб қилиш, мухлислик маданияти бўйича иш олиб боради.
16:05
ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди
19:11