Ўзимизнинг ўйинлардан қўймасин! Бугун Coca-Cola Суперлигасининг 4-тур учрашувлари бошланади

Деярли 3 ой танаффус қилган Ўзбекистон миллий чемпинати - Coca-Cola Суперлигасининг қолган ўйинларига бугундан ниҳоят, старт берилади.

Кўпчилик футболни соғингани табиийдир.

Бироз аввал бошланган Европанинг айрим чемпионатлари орқали мухлисларимиз овуниб келишди. Бугундан эса, ўзимизнинг ўйинларга гувоҳ бўлишади.

Ҳа, ҳозирча учрашувлар ишқибозларсиз ўтади. Ҳа, ҳозирча жумбушга келадиган ҳис-туйғулар бўлмас. Лекин, улар секин-аста барибир бўлади. Ҳозир, муҳими ҳавфсиз тарзда ўйинларни бошлаб олишдир.

Демак, бугун иккита баҳс бўлади. Уларнинг бирида “Бунёдкор” жамоаси ўзида “Қўқон-1912”ни қабул қилса, иккинчисида АГМК сафарда "Қизилқум" меҳмони бўлади. Қолган баҳслар эртага ва индинга бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувларнинг ҳаммаси Ўзбекистон телканаллари орқали жонли равишда эфирга узатилади.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

Coca-Cola Суперлига. 4-тур
13 июнь, шанба
19:00 “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” | "Спорт ТВ"
20:00 “Қизилқум” — АГМК | "Маҳалла"

14 июнь, якшанба
18:00 “Сўғдиёна” — “Пахтакор”| "Спорт ТВ"
20:00 “Насаф” — “Навбаҳор” | "Спорт ТВ"

15 июнь, душанба
18:00 “Сурхон” — “Машъал” | "Дунё бўйлаб"
18:30 “Бухоро” — “Андижон” | "Спорт ТВ"
19:00 “Локомотив” — “Металлург” | "Маҳалла".

Ўқилган: 1940
Анонс Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор-1956"
05:12
"Сурхон"нинг янги бош мураббийлиги учун асосий номзод маълум
19:02
“Бунёдкор” Лига кубогида “Қизилқум”ни мағлуб этди
20:11