Италия Кубоги ярим финалининг жавоб ўйинидан ўрин олган “Ювентус” – “Милан” учршауви ўз якунига етди.
Туринда кечган баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди. Мезбонлар биринчи бўлимда олиднга ўтиб олишлари мумкин эди, бироқ Криштиану Роналду пеналтидан фойдалана олмади. 16-дақиқад Ребичнинг четлатилишидан кейин миланликлар кам бўлиб қолишди. Бироқ ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
Шу билан “Ювентус” илк учрашувдаги гол эвазига финал йўлланмасига эга бўлди.
Италия Кубоги, ½ финал
Ювентус – Милан 0:0 (0:0, 0:0)
Ювентус – Буффон, Данило (Куадрадо, 86), де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Матюиди (Рабьо, 62), Пьянич (Хедира, 62), Бентанкур, Дуглас Коста (Бернардески, 63), Роналду, Дибала.
Милан – Доннарумма, Конти (Салемакерс, 88), Калабрия (Лаксальт, 88), Романьоли, Кьер, Беннасер, Чалханоглу, Лукас Пакета (Коломбо, 82), Бонавентура (Рафаэл Леау, 52), Кессиэ (Крунич, 82), Ребич.
Огоҳлантиришлар: Конти (16), Пьянич (43), Хедира (74).
Четлатиш: Ребич (16).