Қитъа миқёсидаги бир қатор мусобақалар бошқа муддатга кўчирилди

Осиё Футбол Конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда ОЧЛ баҳслари ўтказилиш саналарига ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтказиладиган U16 Осиё чемпионати еса 25-ноябрь – 12 декабрь кунларига кўчирилди.

Бундан ташқари, Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга мезбонлик қиладиган мамлакат номи кейинроқ еълон қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати аввалдан белгиланганидек 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўз навбатида, клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати санасига ҳам ўзгартириш киритилмаган ва ушбу турнир БAAда 2-13 декабрь ташкил етилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати
4-15 ноябрь | Туркманистон

U16 Осиё чемпионати
25 ноябрь – 12 декабрь | Баҳрайн

Осиё чемпионлар лигаси
сентябрь | гуруҳ ва плей-офф босқичи
2-3 ноябрь | чорак финал босқичи
24-ноябрь | ярим финал босқичи
5-декабрь | финал

U19 Осиё чемпионати
14-31 октябрь | Ўзбекистон

Клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати
2-13 декабр | БAA

*Юқорида еълон қилинган саналар минтақадаги епидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Ўқилган: 476
ОФК фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” ўзида “Борнмут”ни мағлуб этди
19:35
Испания чемпионати, 38-тур. "Алавес" – "Барселона" 0:5
21:53
Диққат, расмий хабар! ЖЧ-2022 саралаши Осиё қитъаси ўйинлари ноъмалум муддатга қолдирилди!
17:10