
Ниҳоят, Испания Ла Лигасининг ўйинларига рухсат берилди. Бугундан мамлакатда 28-тур учрашувлари старт олади.
Пайшанба оқшомига фақатгина битта ўйин белгиланган. Унда "Севилья" – "Бетис" баҳси бўлиб ўтади.
Асосий учрашувлар эртага ва индинга бошланади.
Жумладан, унда "Барселона" клуби сафарда "Мальорка" меҳмони бўлади. Бильбаонинг "Атлетик" жамоаси Мадриднинг "Атлетико" футболчиларига мезмонлик қилади.
Ҳамшаҳарлари "Реал" клуби бўлса ўз уйида "Эйбар" билан беллашади. Ушбу мусобақани кўпчилик кутмоқда. Гарчи, ўйинлар мухлисларсиз ўтсада, унинг шукуҳини асл футбол ишқибози билади.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
12.06.2020 01:00 Севилья – Бетис
12.06.2020 22:30 Гранада – Хетафе
13.06.2020 01:00 Валенсия – Леванте
13.06.2020 17:00 Эспаньол – Алавес
13.06.2020 20:00 Сельта – Вильярреал
13.06.2020 22:30 Леганес – Вальядолид
14.06.2020 01:00 Мальорка – Барселона
14.06.2020 17:00 Атлетик Б – Атлетико М
14.06.2020 22:30 Реал Мадрид – Эйбар
15.06.2020 01:00 Реал Сосьедад – Осасуна.
*****
Эътиборингизга "Реал" Мадрид машғулотларидан лавҳалар ҳавола этамиз: