Олимлар юриш ва интеллект ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар

Aмерика тиббиёт ассоциацияси журнали томонидан қизиқарли мақола тақдим этилди. Олимлар ақл-идрок даражаси ва одамнинг ҳаракатланиш тезлиги ўртасидаги боғлиқликни ўрганилган тадқиқот ўтказдилар. Маълум бўлишича, тез юришни ёқтирадиган одамларнинг IQ даражаси бемалол юришни афзал кўрганларга қараганда ўртача 16 балл юқори.
Экспериментда битта ёш гуруҳидаги (45 ёш) одамлар қатнашди.

Бундан ташқари, магнит-резонанс томография маълумотлари тақдим этилди. Бу ерда қизиқ бир тафсилот пайдо бўлди: секин юрадиганларнинг мияси кичикроқ эди ва унинг пўстлоғи юпқа эди. Шунингдек, у оқ модданинг гиперинтенситивлиги ва томирларнинг шикастланишини кўрсатди.

Бундан ташқари, мутахассислар тадқиқот иштирокчиларининг жисмоний шакли ва умумий соғлиғини ўрганишди. «Тезюрар» одамлар яхши соғлиқ, юқори иммунитет, чидамлилик ва қувноқлиги билан ажралиб туриши аниқланди. Тишлари ва ўпкаларининг ҳолати «секинюрар» тенгдошларига қараганда яхшироқ эди.

Охир-оқибат, мутахассислар фотосуратлардаги иштирокчиларнинг ташқи қиёфасини баҳоладилар ва маълум бўлишича, тез юрадиганлар ўз ёшидан кўра ёшроқ бўлишади.

Олимлар кекса беморларда юриш тезлиги ва билим қобилияти (эътибор, хотира, идрок, нутқ) ўртасидаги боғлиқликни узоқ вақтдан бери ўрганиб келишмоқда. Ўрта ёшли одамлар учун бундай тадқиқотлар илгари ўтказилмаган. Мутахассислар фикрига кўра, уларнинг ёрдами билан деманцияни дастлабки босқичларида аниқлаш мумкин.

Ўқилган: 1568
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳасанбой Дўсматов: Ҳар қандай мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилишга тайёрман
14:26
Қашқадарё вилоятида ҳам оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда
15:17
Сирдарёда ўтказилган оммавий спорт тадбирларига 7 000дан ортиқ аҳоли жалб этилди
20:12