Ёзги Олимпия спорт турлари бўйича халқаро федерациялари ассоциацияси президенти Франческо Риччи Битти бу фактни ўз изоҳларида айтиб ўтди.
Швейцарияда турли спорт турлари бўйича халқаро федерациялар қароргоҳи бор. Халқаро Олимпия қўмитаси Швейцария ҳукумати билан биргаликда вақтинча ва доимий молиявий ёрдам схемаларини ишлаб чиқди, шунингдек, бир марталик фоизсиз қарз бериш шартларини белгилаб олди. Бу ҳақида томонлар жорий йилнинг 13 май санасида батафсил маълумот беришган. Федерациялар умумий сонининг учдан икки қисми қўллаб-қувватлаш пакетини олиш имкониятидан фойдаланган.
Маълумки, илгари Халқаро Олимпия қўмитаси халқаро федерациялар, Миллий олимпия қўмиталари ва бошқа манфаатдор томонларга Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларининг кўчирилиши билан боғлиқ молиявий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш учун алоҳида 150 миллион евро ажратган.
Олимпия дастурига киритилган 32 та федерациянинг барчасига молиявий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бироқ ушбу ташкилотларнинг баъзилари, масалан, Халқаро оғир атлетика федерацияси, Халқаро гандбол федерацияси, Халқаро ўқ отиш федерацияси таклиф қилинган ёрдамдан воз кечган.
Халқаро спорт федерациялари ХОҚ ва Швейцария ҳукумати ёрдамини қабул қилишди
Ўқилган: 1145