AFC U-16 Осиё чемпионати қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни бўлиб ўтади

Шу йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни бўлиб ўтади.

Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу мусобақанинг ярим финалига етиб борган жамоалар 2021 йил Перуда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Олим Шокиров мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси қуръа ташлаш жараёнида Хитой, Қатар ва БAA вакиллари билан бир саватдан жой олади.

Aйни пайтда, терма жамоамиз пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

U16 Осиё чемпионати-2020. Қуръа ташлаш маросими – Куала-Лумпур, Малайзия
18 июнь, соат 11.30 (Тошкент в.б.)

1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея
2-саватча: Aвстралия, Шимолий Корея, Индонезия, Ўмон
3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Aрабистони
4-саватча: Хитой, Ўзбекистон, Қатар, БAA.

Ўқилган: 1123
Ўзбекистон U-16 термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик учрашуви. Польша – Россия 1:1
02:56
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Беларусь билан ўйин ўтказади
07:42
Фарҳод Абдуллаев Малайзияда ўтказиладиган VAR тизими бўйича семинарда консультант сифатида иштирок этади
11:40