
А Сериянинг расмий сайти чемпионат яна тўхтатиладиган бўлса, чемпион номини плей-офф орқали аниқланишини маълум қилди.
Коронавирус пандемияси туфайли Италия чемпионати март ойида тўхтатилган эди. Мусобақа 20 июнь куни Тошкент вақти билан 21:30 да "Торино" – "Парма" учрашуви билан бошланади. Шу куннинг ўзида "Верона" ўз майдонида "Кальяри" билан учрашади.
Маълумотларга кўра, агар чемпионат яна коронавирус туфайли тўхтатилса плей-офф учрашувлари энг сўнгги қарор сифатида қаралмоқда.
Италия чемпионатининг 26 туридан кейин "Ювентус" клуби 63 очко жамғарган. Иккинчи ўринда 62 очко билан "Лацио" турибди.