"МЮ" Фати учун 100 млн евро таклиф қилган. "Барселона" рад жавобини берган

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Анссумане Фатини "Манчестер Юнайтед"га 100 млн еврога сотишдан бош тортди, деб маълумот бермоқда Diaro Sport нашри.

Бир неча ҳафта олдин агент Жорже Мендеш каталонияликларга 17 ёшли футболчини қанча маблағ эвазига сотиши борасидаги савол билан мурожат қилган эди. "Барселона" клуби эса ўз навбатида Фатининг сотилмаслигини айтиб ўйинчи шартномасида қайд этилган 170 млн евролик товон пулини кўрсатган.

Шундан кейин Мендеш яна "Барселона" клубига Фатини 100 млн еврога сотишни сўраган. Футболчи учун АПЛ нинг бир нечта клублари қизиқиш билдиришган ва "Манчестер Юнайтед" ошкор этилган маблағни тўлашга тайёр турган эди.

Бундай катта миқдордаги таклиф "Барселона" клуби раҳбариятининг конференция йиғишига мажбур қилди ва у ерда Каталония клуби президенти Жозеп Бартомеу Фатини сотмаслик қарорини эълон қилган.

Шундан кейин "Барса" Мендешга Фатининг трансфери бўйича таклифларни қабул қилмаслигини айтган. Фати жорий мавсум Ла Лига таркибида дебют қилди. Испания чемпионатининг 16 та ўйинида футболчи 4 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 1602
Ансумане Фати Барселона Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия Лига кубоги, 1/2 финал. "Тоттенхэм" – "Брентфорд" 2:0
08:46
Каннаваро ЖЧ-2006 финали ҳақида: Зидан катта хато қилганди, ўша вазиятда у ҳам Матерацци ҳам ноҳақ эдилар
04:23
"Манчестер Сити" шартномасини узайтирмаётган Гвардиола ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда
01:14