"Бунёдкор": Жамоаларимиз ўртоқлик учрашувида майдонга тушди

Суперлига ва Ёшлар лигасига тайёргарлик кўраётган жамоаларимиз бугун назорат учрашувларида майдонга тушди.

Вадим Абрамов бошчилигидаги асосий таркиб «Бунёдкор» стадионида Про лига вакили «Оқ-тепа» билан куч синашган бўлса, Виктор Карпенко мураббийлигидаги ўринбосарларимиз «Рубин»га қарши майдонга чиқди.

Бир вақтда ўтказилган учрашувларнинг биринчи бўлимида дарвозалар бир мартадан ишғол қилинди. «Бунёдкор» стадионидаги баҳсда Ҳумоюн Муртазоевнинг голи эвазига Абрамов шогирдлари танаффусга ғолиб сифатида йўл олган бўлса, академиямиз майдонидаги беллашувнинг биринчи бўлимида Маликшоҳ Расулов ҳисобни очди. Ўйинларнинг иккинчи бўлими бир-биридан тубдан фарқ қилди. Вадим Абрамов танаффусда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу ўз-ўзидан натижага таъсир қилди ва «Оқ-тепа» ғалаба қозонди. Аксинча, ўринбосарларимиз иккинчи бўлимда «Рубин» дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақд олти (!) бор ишғол қилиб, ҳисобни 7:0 айлантиришди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВЛАРИ
«Бунёдкор» - «Оқ-тепа» - 1:2 (1:0)
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев – Шерзод Қодиров, Миржалол Мирюсупов.

«Бунёдкор» - «Рубин» - 7:0 (1:0)
Голлар: Бўронбек Мирзасалимов (3та), Маликшоҳ Расулов, Арам Маркарян, Умид Султонов, Отабек Жўрақўзиев.

Ўқилган: 1254
Бунёдкор Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпурарлари кимлар бўлган?
08:24
"Динамо" сўнгги тайёргарликларни Самарқандда олиб боради
08:12
"Насаф" - "Андижон" учрашуви қаҳрамонларига ваъда қилинган совғалар топширилди
17:42