Осиё футболи ривожи йўлида шериклик руҳини янада кучайтириш масалалари муҳокама етилди

ОФКнинг Жанубий ва Марказий минтақалардаги аъзо ассоциациялари бош котиблари учун ташкил етилган онлайн конференцияси ўз ишини якунлади. Ҳар йили ташкил етиладиган ушбу конференцияда бу йил ОФКнинг минтақавий ассоциациялари раҳбарлари ҳам қатнашди.

Жумладан, мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Aваз Максумов ҳам иштирок етди.

Биринчи бор онлайн тарзда ўтказилган йиллик конференцияда Осиё футболи ривожи йўлида ОФКга аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари ўртасидаги шериклик алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек жаҳонда юзага келган вазиятнинг Осиё футболига салбий таъсири ва унинг ижобий ечимлари кенг муҳокама етилди.

Шу билан бирга, қитъа футбол уюшмаси томонидан амалга ошириладиган дастур, лойиҳа ҳамда ташаббуслар бўйича янада тўлиқроқ маълумот берилди. Хусусан, Конфедерациянинг тузилмасига яқинда қўшилган иккита функция – тижорат ва хавфсизлик масалалари ҳақида ҳам керакли маълумотлар алмашилди.

Бундан ташқари, ҳозирги қийин шароитда ҳам спорт ва ахлоқий меъёрларни таъминлаш, келишилган ўйинларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш зарур еканлигига урғу берилди, шунингдек болалар ва ёшларни ҳимоя қилиш ҳам диққат марказида бўлди.

Конференция Руминия футбол федерацияси президенти (меҳмон спикер) Разван Бурлеанунинг футболни ривожлантиришнинг стратегик ёндашуви тўғрисидаги тақдимоти билан якунланди.

Енди онлайн конференция Шарқий минтақадаги бош котиблар учун 11 июнь куни бўлиб ўтса, 25 июнь куни Жануби-шарқий зонада ўтказилади. 30 июнь куни еса якуний конференция Ғарбий минтақада ташкил етилади.

Ўқилган: 1634
ОФК фаолиятига доир ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари тарихи
03:49
ЎФA 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборди
08:11
Славче Войнески: Ҳушёрликни йўқотганимиз бизга қимматга тушди
10:51