"Динамо" 10 июндан машғулотларга киришади

ПФЛ томонидан Про-лига баҳслари 4 июль кунидан, Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи эса 23 июнь кунидан старт олиши эълон қилинди.

Шунга мувофиқ, қарийб уч ойлик карантин давридан кейин «Динамо» жамоаси белгиланган талаб ва эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда 10 июнь кунидан бошлаб Самарқанддаги қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Хусусан, 8 июнь душанба куни «Динамо» клуби қароргоҳи санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тўлиқ дезинфекция қилинади.

9 июнь сешанба куни эса жамоанинг барча футболчилари ва персонал ходимлари клуб базасида йиғилиб, коронавирусга тиббий тест топширишади. Шу куннинг ўзида тест натижалари тақдим этилади.

10 июнь чоршанба кунидан эса жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлашади. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, «Динамо» 23-28 июнь кунлари Ўзбекистон кубоги саралаши доирасида ўйин ўтказса, 3 июль куни Про-лига 1-тури доирасида Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади.

Ўқилган: 570
Динамо Самарқанд Про лига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Насаф" ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди
18:42
"Қўқон-1912": Тошкент йиғини якунланди
03:29
"Динамо" Самарқанд клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди
22:08