"Реал" Камавинга учун курашда "Манчестер Юнайтед" клубини ортда қолдирмоқда

"Ренн" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Реал" жамоаси сафига ўтиши мумкин.

Мадридликлар ва Франция ёшлар терма жамоасининг 17 ёшли ўйинчиси агенти билан музокаралар якуний босқичга келган. Қироллик клуби Камавингага 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

"Ренн" клуби ўз футболчисини 80 млн евродан камроғига сотмоқчи эмас, бундан ташқари кейинги мавсум уни ўз сафида ижара олиб қолади. Бу ҳақида журналист Николо Скира маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Камавинга билан "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқмоқда, бироқ "Реал" футболчи учун курашда англияликларни ортда қолдирмоқда.

Ўқилган: 2043
Манчестер Юнайтед Реал Мадрид Ренн Трансферлар Эдуардо Камавинга

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" сафарда "Аякс" меҳмони бўлса, "Интер" уйда "Боруссия Д"ни қабул қилади. Бугун ЕЧЛнинг 3-тур баҳслари якунланади
16:02
“Реал” Левандовски учун 2 нафар футболчисини беришга тайёр
16:24
Салоҳ жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. Унинг "МЮ"га қарши ўйинда иштироки сўроқ остида
01:34