Иван Соловьёв: Ўртоқлик ўйинида ҳиссиётга берилмаслик керак

6 июнь куни бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин “Навбаҳор”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Тўғри, бугунги баҳсда унчалик тезкорлик кўзга ташланмаган бўлиши мумкин. Аммо шуни ҳам унутмаслик лозимки, сал кам 3 ой давомида расмий ўйинларда майдонга тушмадик ва бу ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Шундай бўлса-да, футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари ёмон эмас. Кўпчилик  майдонни соғинганлиги боис, ўйин кескин курашлар остида ўтди. Аммо бундай ўртоқлик ўйинларида ҳиссиётларга берилмаслик,  рақибни ҳурмат қилган ҳолда, ўйнаш лозим.

Чунки сал кам 3 ой ўйнамаган ўйинчи шундай тўп учун курашларда жароҳат олиб, яна бир ойга сафдан чиқса нима бўлади? Масаланинг бу томонини ҳам ўйлаб, бундай назорат баҳсларида тартибли ҳолда, тўп суриш лозим.

Асосийси, ҳаммаси яхшилик билан якунланди ва ҳеч ким жароҳат олмади.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 1707
Иван Соловьёв Интервьюлар Навбаҳор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суперлига. Ажойиб ўйин, аламли мағлубият
04:59
Шота Арвеладзе: Гол уриш мақсадида олдинга ўтиб тўп ўтказиб юбордик
07:38
Кержаков Россия чемпионатининг энг кучли 4та ҳужумчи қаторига Шомуродовни киритди
08:11